00:10 / 26.12.2017
10925

Исроил бир нечта давлат билан Ал-Қудс бўйича музокаралар олиб бормоқда

Фото: РИА Новости

Исроил Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши масаласи бўйича 10 дан кўпроқ давлат билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Хотовели маълум қилди.  

Хотовелининг айтишича, бундай давлатлардан бир нечтаси Европада жойлашган. У қайси давлатлар АҚШнинг Ал-Қудс бўйича қарорини қўллаб-қувватлаётганига аниқлик киритмаган. 

Хотовели “Гаарец” нашри билан суҳбатда музокаралар биринчи навбатда элчихоналарнинг Ал-Қудсга кўчирилиши эмас, балки Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақида кетаётганини айтган.

Нашрнинг ёзишича, “исроиллик дипломатларининг тахминича, АҚШ ва Гватемала каби қарор қабул қиладиган давлатлардан бири Ҳондурас ҳисобланади”.

 

Top