12:21 / 26.12.2017
11892

КХДР янги сунъий йўлдошни яратди – ОАВ

Фото: AP

Шимолий Корея янги сунъий йўлдошни яратди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Чунан Ильбо" газетаси разведкадаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, сунъий йўлдош "Кванменсон-5" ("Ёрқин юлдуз") деб номланган. Батафсил маълумотлар ҳамда техник хусусиятлар келтирилмаган.

"Кванменсон-4" сунъий йўлдошининг шу номдаги ракета-ташувчи билан аввалги синов парвози 2016 йилнинг 7 февраль куни Пхёнан-Пукто вилоятидаги Сохэ космодромидан амалга оширилганди. Ушбу синов туфайли Корея ярим оролидаги вазият янада кескинлашди.

Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига кўра, бу ракета - "Инха-3" ("Сомон йўли") ташувчисининг яхшиланган модификациясидир. 

Top