17:08 / 27.12.2017
12092

Дубай полицияси ҳайдовчини Instagram'даги изоҳда жаримага тортди

Дубайда машинани бошқараётган пайтида смартфондан фойдаланган ҳайдовчи жаримага тортилди. Полициячилар бу ҳақда қоидабузарга Инстаграмдаги постга қолдирилган изоҳда хабар беришди, деб ёзмоқда Gulfnews нашри.

Жарима миқдори 800 дирҳамни ташкил этди. Полициячилар қоидабузарни бошқа ҳайдовчиларнинг ёрдами билан топишган. Ҳайдовчилар у машинани бошқараётган пайтида Инстаграмда тўғридан-тўғри трансляцияни олиб бораётгани ҳақида хабар беришган.

Motor.ru’нинг таъкидлашича, Дубайда «оқ балл» - тартиб билан машина бошқарганлик учун рағбатлантириш тизими бор. Полиция департаменти энг тартибли ҳайдовчиларга совғалар ҳадя қилади. 2017 йилнинг баҳорида икки нафар энг яхши ҳайдовчи тилладан тайёрланган ўйинчоқ машиналарни қабул қилиб олган.

Top