12:27 / 28.12.2017
12599

Кобулда портлаш, қурбонлар кўп

Фото: AP

Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш террорчи ҳужум уюштирди. Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, 50 дан ортиқ инсон жабрланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Бундан аввал турли ОАВ 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқатди.

Портлаш пайшанба куни шаҳар ғарбидаги масжидлардан бирининг ёнида содир бўлди. Ҳужумдан кўзланган мақсад, дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий ахборот агентлиги бўлган. Портловчи қурилма, эҳтимол, худкуш террорчи томонидан ҳаракатга келтирилди. Кейинчалик иккинчи портлаш ҳақида хабарлар тарқалди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум маданий марказга қарши йўналтирилган бўлган.

Top