16:12 / 28.12.2017
11076

«Локомотив» «Пахтакор»га ўтиши кутилган футболчиси билан шартномани узайтирди

«Локомотив» ўз етакчиларидан бири Икром Алибоевни таркибда сақлаб қолди.

«Сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш этиб келаётган маҳоратли ярим ҳимоячи Икром Алибоев фаолиятини яна «Локомотив» сафида давом эттирадиган бўлди», дейилган клуб расмий сайти хабарида.

Фото: «Локомотив»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон футболида айни вақтда энг кучли ярим ҳимоячилардан бири бўлиб турган бу футболчи «темирйўлчилар» билан яна икки йиллик шартнома тузган.

Бундан аввалроқ 2012 йилдан буён «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келаётган 23 ёшли бу футболчи кейинги мавсумни Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Пахтакор» сафида бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top