15:55 / 28.12.2017
27083

Санкт-Петербургдаги портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳам жабрланди

2017 йилнинг 27 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Перекресток» савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 13 киши жабрланган. 

Фото: Reuters

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, улар орасида 1957 йил 10 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У “Александровский” номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўраётгани айтилади.

Top