18:40 / 30.12.2017
20799

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Сарҳисоб» танлови ғолибларини эълон қилди

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Сарҳисоб» танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Диний-маърифий соҳада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, Ислом дини таълимотларини тарқатиш ва турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри тарбия қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ўтказилиб келинади. 

Бу йил ҳам ушбу тадбир ўтказилди ва унда матбуот, телевидение, радио ва интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирландилар.

“Сарҳисоб – 2017” ғолиблари:
Матбуот йўналиши бўйича:

1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби);
2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);
3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими).

Телевидение йўналиши бўйича:
1-ўрин
Шуҳрат Ҳайитов (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири);
2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори);
3-ўрин  Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);

Интернет йўналиши бўйича:
1-ўрин
Раҳматулла Сайфуддинов (Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби);
3-ўрин Зоир Сидиқов (Тошкент шаҳар вакиллиги ходими).
 
Радио йўналиши бўйича:
1-ўрин
Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси);
2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби);
3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили).
 
Йилнинг энг фаол тарғиботчиси:
1-ўрин
Раҳимберди Раҳмонов (диний идора Масжидлар бўлими мудири);
2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);
3-ўрин Дамин Жумақулов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири).

Top