22:10 / 30.12.2017
18912

Жангарилар объектига авиабомба билан зарба берилиши видеоси намойиш қилинди

Фото: Скриншот

Интернетда Суриянинг ал-Латаминя шаҳрида жангарилар объектига КАБ-1500 авиабомбаси ташланиши видеоси пайдо бўлди. Ролик Directorate 4’нинг Telegram-каналида жойлаштирилган.

Бомба Россия ҳарбий-коинот кучлари томондан ташланган.

КАБ-1500 1,5 тонналик бошқарилувчи бомба бўлиб, лазер ёки телевизион нишонга олиш каллаклари билан жиҳозланади. Ракетанинг жанговар қисми модификациясига кўра, бетонни ёриб ўтувчи, фугас ва оддий фугасли бўлиши мумкин. Снаряд 3 метр қалинликдаги темир-бетон конструкцияни ёки 20 метр тупроқни ёриб ўта олади. Бомба Су-24М, Су-34 ва Су-35 самолётлари томондан ташилади.

Top