13:26 / 02.01.2018
6102

Афғонистонда ИШИДнинг 60 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди

Фото: AP

Афғонистон қуролли кучларининг сешанба куни ўтказган амалиётлари давомида ИШИД террорчилик ташкилотининг 60 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Tolo News телеканали амалдорларга таянган ҳолда хабар берди.

Нангархор вилояти губернатори вакили Отаулла Ҳогиянийнинг маълум қилишича, Хаска Мина минтақасидаги ҳаводан ва ер усти амалиётлари давомида 65 жангари йўқ қилинган ҳамда яна 18 нафари жароҳатланган. Унинг сўзларига кўра, амалиёт вақтида бир нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди, яна 13 нафари жабрланди.

Аввалроқ Афғонистон армияси бош штаби бошлиғи Шариф Яфтали мамлакатда ИШИДнинг 2 мингга яқин жангариси борлиги ҳақида хабар берганди.

Top