00:33 / 02.01.2018
54248

ОАВ: Туркманистонда қора рангдаги машиналар тақиқланди   

Фото: Getty Images

Бир неча кун аввал Туркманистондаги автотураргоҳларда қолдирилган қора рангдаги машиналар эвакуация қилина бошлаган. Гап шундаки, Туркманистонда 2018 йил январдан қора рангдаги машиналардан фойдаланиш тақиқланди. 

Машиналар эгаларига бир шарт билан қайтарилиб берилган: улар машиналарини оқ ёки очроқ рангларга бўяшлари керак.

Маълум қилинишича, янги талаблар автомобилларни қайта бўяш нархларининг 2 мартага кўтарилишига олиб келган. Агар аввал машинани бўятиш 500 доллар турган бўлса, ҳозирда бу хизматга 1000 доллар сўралмоқда. 

Умуман олганда, 2015 йил январдан Туркманистонда қора рангдаги автомобиллар импорти тақиқланган.

Top