21:50 / 02.01.2018
22621

Поезд остида қолган қария тирик қолди (видео)

Фото: Daily Mail

Тайванда поезд остида қолган 70 ёшли қария омон қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Ушбу воқеа кузатув камералари томондан қайд қилинган. 

Видеодан қария перрон чеккасига келиб, оёғи тойиб кетиб, рельслар устига йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Шу онда станцияга поезд келиб, қария унинг остида қолиб кетган. Вазиятнинг жиддийлигига қарамасдан, қария тирик қолган. 

Қутқарувчилар жабрланувчини шифохонага олиб боришганда у ҳушида бўлган. Эркак бошидан жароҳат олган, бироқ унинг ҳаёти хавф остида эмас. Воқеа сабабли учта поезднинг жадвалига ўзгартириш киритишга тўғри келган. 

Фото: Daily Mail
Top