08:17 / 02.01.2018
9315

Покистондаги шифохоналардан бирида портлаш, қурбонлар бор

Покистондаги шифохоналардан бирида газ баллонининг портлаши натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, 10 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Маҳаллий маъмуриятнинг аниқлик киритишича, одамлар баллон портлашидан сўнг тиббиёт муассасаси биносининг қисман қулаши туфайли ҳалок бўлишган.

Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, вайроналар остида ҳали одамлар қолаётган бўлиши мумкин.

Top