11:40 / 02.01.2018
22608

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 1961 чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида, 1 январь куни 1961 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Kun.uz»га маълум қилди.

Маълумот учун, 2017 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 32,345 миллион кишини ташкил қилганди. Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2017 йил бўйича якуний маълумотлар берилмади.

Top