19:40 / 03.01.2018
15605

Дубайда фоторамка кўринишидаги иншоот очилди

Фото: © Depositphotos / Leonid_Andronov

Дубайда янги диққатга сазовор жой – фотосуратларга мўлжалланган улкан рамка кўринишидаги иншоот ташриф учун очилди.

150 метрлик иккита минора 93 метр узунликка эга ойнаванд кўприк билан бирлаштирилган. Рамка юқорисида томоша майдончаси бор.

43,6 миллион долларлик ло  йиҳа 2013 йилда қурила бошланган ва 2015 йилда очилиши керак бўлган, бироқ зарур материаллар етишмагани сабабли унинг қурилиши чўзилиб кетган. 

Иншоот Zabeel Park боғида жойлашган ва фотосурат учун рамкани эслатиб юборади. Унинг бир томонидан замонавий Дубайга, бошқа томонидан эса шаҳарнинг эски қисмига манзара очилади.

Иншоотнинг юқорисидан шаҳарни томоша қилиш мумкин. Қурилишда алангаланмайдиган материаллар ишлатилган. 

Top