10:00 / 03.01.2018
8331

Нью-Йорк штатида 20 автомобиль иштирокида оммавий ЙТҲ, қурбонлар бор

Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк штатида оммавий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар тарқатган.

Таъкидланишича, яна бир инсон воқеа туфайли жуда оғир жароҳат олди.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Баффало шаҳрига кираверишда содир бўлган.

Қайд этилишича, камида йигирмата автомобиль авария иштирокчисига айланди.

Top