16:00 / 03.01.2018
36658

Спорт ва парҳезсиз озиш усули ҳақида маълум қилинди

Фото: Shutterstock

Сингапурдаги Наньян технология университети мутахассислари 30 фоизгача вазнни йўқотишга имкон берувчи усулни ишлаб чиқишди. Унинг асосида - озиш препаратини ўзида жамлаган жуда ингичка микроигналар билан жиҳозланган пластирдан фойдаланиш ётади. Small Methods шу ҳақида хабар берди. 

Модда энергия тежовчи оқ ёғни энергияни парчаловчи жигарранг ёғга айлантиради. Таъкидлаш жоизки, инсон организмида камида ёғ тўқималарининг икки тури мавжуд - оқ ва жигарранг ёғ. Биринчиси ресурсларни тўплайди, иккинчи эса - сарф қилади. 

Жигарранг ёғ калориялар парчаланишига олиб келади, оқи эса ортиқча вазнни келтириб чиқаради. Айнан ортиқча оқ ёғ тўқималари кўплаб касалликлар асоси ҳисобланади. 

Сичқонлар иштирокида ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, кемирувчиларга ёпиштирилган пластирь бешинчи куниёқ зарарли ёғни фойдалисига айлантира бошлайди. Жониворларда нафақат ортиқча вазн йўқола бошлагани кузатилган, балки қондаги холестерин миқдори ҳам пасайган. 

Профессор Пэн Ченнинг сўзларига кўра, олимларнинг мақсади - инновацион пластирни истеъмолчиларга унча қиммат бўлмаган нархда ва қулай кўринишда, яъни "фойдаланишга осон бўлган шаклда" тақдим этиш.

Top