11:30 / 03.01.2018
24330

Ўзбекистонлик икки шахс Татаристон президенти қароргоҳига киришга уринди

Фото: Wikipedia

Ўзбекистонлик икки шахс янги йилга ўтар кечаси Татаристон президентининг Қозондаги қароргоҳига киришга уринди, улар қўлга олинган. Бу ҳақда «Про Казань» портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қозондаги Кремлда 1 январга ўтар тунда ўзбекистонлик икки шахс қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Улар Татаристон президенти қароргоҳига янги йилни нишонлаш мақсадида кириб олишмоқчи бўлишган.

- Ўзбекистоннинг 41 ва 44 ёшдаги икки фуқароси Татаристон Республикаси президенти қароргоҳи ёнидаги тўсиқдан ошиб ўтган, сўнг улар қўлга олинди. Ушбу шахсларнинг сўзларига кўра, улар “Гул бозорида” ишлайди ҳамда қандайдир жиноят содир этишни режалаштиришмаган, балки президент қароргоҳини кўздан кечиришни мўлжаллашган, сабаби бу ерни аввал кўришмаган экан, - дея таъкидланади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Top