21:30 / 05.01.2018
18941

Сирдарё вилояти прокуратурасида ёшлар етакчиси сайланди

Фото: KUN.UZ

4 январь куни Сирдарё вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаолияти йўлга қўйилди. Йиғилишда Сирдарё вилояти прокурори адлия маслаҳатчиси Равшан​ Машарипов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси  Шавкат ​Зайниддинов иштирок этишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. 

Кун тартибига қўйилган асосий масала Сирдарё вилояти прокуратурасида Иттифоқ бошланғич ташкилотини очиш ва унга муносиб ёшлар етакчисини сайлаш бўлди. Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчилари бир овоздан бошланғич ташкилот очиш таклифини қўллаб қувватлади. Шу муносабат билан, икки ташкилот раҳбарлари томонидан "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилоят прокуратурасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қўшма қарор имзоланди. 

Сўнгра органда фаолият юритаётган ёш ходимлар ўзлари учун маъқул ва муносиб, деб топган ёшлар етакчисини сайлаб олган. Сайлов натижаларига кўра Достон​ Тўйчиев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти прокуратурасидаги бошланғич ташкилотининг ёшлар етакчиси этиб сайланди. Йиғилиш сўнггида янги сайланган ёшлар етакчисига Сирдарё вилояти Кенгаши раиси томонидан "Бошланғич ташкилот очилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома" тантанали тарзда тақдим этилди.​

Top