18:21 / 06.01.2018
12768

«Буюк даҳоман!» - Трамп руҳий ҳолатини танқид қилганларга жавоб қайтарди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ақлий қобилияти танқид остига олингани туфайли твиттердаги саҳифасида бу борада изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб. Трампнинг Оқ уйида» китоби чиққанидан сўнг юзага келди.

«Бутун умрим давомида менинг энг асосий икки жиҳатим – руҳий ҳолатим ва ақлим бўлган. Мен жуда муваффақиятли тадбиркор ҳамда телевидение юлдузидан АҚШ президентига қадар бўлган йўлни босиб ўтдим. Мен ўзимни ақлли инсон сифатида эмас, балки даҳо, жуда катта даҳо, деб ҳисоблайман!» - дея ёзди Трамп.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон CNN мухбирининг Дональд Трамп руҳий ҳолати ҳақидаги саволига жавоб қайтаргани хабар берилганди.

Top