15:44 / 08.01.2018
15185

Англия терма жамоасининг педофилия учун қамалган собиқ ўйинчиси футболга қайтмоқчи

Фото: PA

«Сандерленд» ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Адам Жонсон катта футболга қайтишни мўлжалламоқда. У педофилия учун қамоқ жазосига ҳукм этилганди, дея хабар бермоқда The Sun.

Жонсон 2016 йилнинг 10 февраль куни судда ўз айбини тан олиб, 15 ёшли қизчани интернет орқали йўлдан оздирганини маълум қилди. Шу билан бирга, 28 ёшли футболчи айблов хулосасидаги вояга етмаган шахс билан жинсий алоқага оид икки бандни рад этди. Бу маълумотлар ошкор этилганидан бир кун ўтиб «Сандерленд» Англия терма жамоаси собиқ ўйинчиси билан шартномани бекор қилди. 2016 йилнинг 24 мартида суд Жонсонни олти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.

Ўйинчи икки марта апелляция юборган, бироқ ҳар икки сафар ҳам у рад этилди. Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси 2019 йилда озодликка чиқиш ва футбол ўйнашда давом этишга умид қилмоқда.

Британия нашри маълумотига кўра, Жонсон янги йил арафасида қамоқхонада «Сандерленд»нинг янги либосида ўйин ўтказган. Хабар қилинишича, у тренажёр залида доимий равишда шуғулланмоқда ва ўзининг жисмоний ҳолатини сақлаб турибди. Футболчининг фикрига кўра, Чемпионшипда жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Сандерленд»га ўзига ўхшаш ўйинчи жуда керак.

Top