16:51 / 08.01.2018
26227

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»​ маҳаллий парвозларнинг минимал тариф бўйича нархини туширмоқда

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмат хабар берди.

Маълум қилинишича, киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради. Шунингдек, республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. 

Компания вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, маҳаллий парвозларнинг минимал тарифлари тан нархидан 1-10 евро атрофида арзонлаштирилган. Масалан, Тошкент-Фарғона йўналишидаги парвоз учун битта йўловчи минимал тариф бўйича 10 евро (8 январь ҳолатига кўра, МБ курси бўйича 97,754 сўм) этиб белгиланган. Яъни, Тошкент-Фарғона йўналишидаги парвозларнинг минимал тариф бўйича нархи 1 еврога арзонлаган.

Тошкент-Хоразм йўналиши бўйича парвозларнинг минимал тариф бўйича нархи эса 3 еврога пасайтирилган бўлиб, айни пайтда 37 евро (8 январь ҳолатига кўра, МБ курси бўйича 361,689 сўм) этиб белгиланган.

Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК хабарида айтилишича, авиачипта қанча вақтли сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади.

Top