12:45 / 09.01.2018
9236

Энди Тунис. Мамлакатда оммавий намойишлар ўтказилмоқда

Фото: EPA

Тунисда хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида душанба, 8 январь куни бўлиб ўтган тўқнашувлар вақтида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TAP давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Reuters.

Таъкидланишича, норозилик намойишлари Тунисдан тахминан 40 километр масофадаги Тебурбда бошланган. Тўқнашувлар натижасида беш киши жароҳат олди ва шифохонага олиб кетилди.

Умуман олганда, нархлар ва солиқларнинг ошишига қарши норозилик намойишлари Туниснинг 10 шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Top