22:05 / 09.01.2018
16993

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди. Поездлар 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнайди.

Қўшимча поездлар қатнов жадвали қуйидагича:

№560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўл олиб, Андижонга соат 03:16 да келади.
№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да йўлга чиқиб, Тошкентга соат 13:55да келади.

Баъзи маълумотларга кўра, қўшимча поездлар қатнови Қамчиқ довонида машиналар ҳаракатланиши ёмонлашганлиги сабабли қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Top