12:35 / 09.01.2018
13483

Юк ташувчилар солиқларни қатъий белгиланган солиқдан кам тўлашмайди

Фото: Dreamstime

Юк ташувчилардан олинадиган солиқларнинг энг кам  миқдори Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан жорий этилди.

Norma.uz’нинг ёзишича, чакана савдо корхоналари  учун шундай тартиб амал қиладики, унга кўра улар ЯСТни худди шундай фаолият тури билан шуғулланадиган якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари керак бўлади.

2018 йилда солиқларни тўлашнинг шундай тартиби юк ташиш хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун ҳам жорий этилмоқда.

Солиқ солиш тизимидан қатъи назар, улар томонидан тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси транспорт воситасининг бир бирлиги ҳисобида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мазкур фаолият тури бўйича тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот учун: мазкур ҳолатда қатъий белгиланган солиқ ставкаси автотранспорт воситасининг юк кўтариш қобилиятига боғлиқ бўлади ва 2018 йил учун:

• 3 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 1,5 баравари;
• 8 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари;
• 12 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 3 баравари;
• 12 тоннадан ортиқ  – ойига ЭКИҲнинг 3,5 бараварини ташкил этади.

Қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма фойда солиғини ёки ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисобига киритилади.

Top