09:40 / 11.01.2018
15368

Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчилари тақдирланди

Фото: Kun.uz

10 январь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан 2017 йил сарҳисоби бўйича матбуот анжумани ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган йилда катта муваффақиятларни қўлга киритган шахматчилар, ҳакамлар, мураббийларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Бу ҳақида Кun.uz мухбири хабар беради. 

Ўзбекистон шахмат федерацияси вице-президенти Ҳусан Турдиалиевнинг маълум қилишича, миллий терма жамоа аъзолари ўтган йилда 50га яқин халқаро турнирларда иштирок этиб, жами 39 олтин, 35 кумуш, 36 бронза медалларини қўлга киритишган. 

Дунёнинг энг ёш гроссмейстери унвонига сазовор бўлган Нодир Абдусатторов Осиё Шахмат федерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ўсмир шахматчиси” дея эътироф этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан 2017 йилнинг энг яхши шахмат усталари аниқланди. Унга кўра, 13 ёшли Нодирбек Абдусатторов (энг яхши эркак шахматчи), Нодира Нодиржонова (энг яхши аёл шахматчи), Ёқуббоев Нодирбек (энг яхши ёш шахматчи), Гулруҳбегим Тоҳиржонова (энг яхши ёш шахматчи) энг кучли спортчилар деб топилди. 

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Шунингдек, Ольга Собирова – энг яхши арбитор, Марат Жумаев – энг яхши тренер, Бухоро вилоятининг “Етти юлдуз” клуби эса энг яхши шахмат клуби деб эътироф этилди.

Top