11:42 / 15.01.2018
5799

Бағдодда портлашлар содир бўлди

Фото: Twitter/MediasetTgcom24

Ироқ пойтахти Бағдодда рўй берган иккита портлаш натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Синьхуа агентлигининг Ироқ ИИВга асосан хабар беришича, портлашлардан бири худкуш террорчи томонидан содир этилган.

Айни дамда рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотлари ойдинлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Бағдоддаги туманлардан бирига икки худкуш террорчининг ҳужум қилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди ва яна 28 инсон жароҳат олди.

Top