20:01 / 15.01.2018
15976

«Барселона»нинг қимматбаҳо футболчиси яна узоқ муддатга сафдан чиқди

Фото: Barca Blaugranes

«Барселона» ҳужумкор яримҳимоячиси Усмон Дембеле яна жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 20 ёшли футболчининг сон қисми жароҳат олган ва энди унинг тикланиши учун 3 ҳафтадан 4 ҳафтагача муддат талаб қилинади.

3,5 ой давомида майдонга туша олмаган футболчи 4 январь куни Испания кубогининг 1/8 финал босқичи доирасидаги «Сельта»га қарши учрашувда (1:1) илк марта майдонга тушганди. «Реал Сосьедад»га қарши Испания чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида (4:2) у 25 дақиқа ҳаракат қилиб, яна жароҳат олди.

Жорий мавсумда Усмон Дембеле Ла Лига доирасидаги бор-йўғи тўрт учрашувда майдонга туша олди. Августда «Барселона» унинг трансфери учун «Боруссия»га 105 млн евро тўлаганди.

Top