09:50 / 15.01.2018
7816

Қозоғистонда мудҳиш ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди, 5 инсон жиддий жароҳатланди

Фото: Ca-news

Қозоғистоннинг Атирау области Исатой туманидаги Атирау – Астрахань трассасида йирик авария юз берди, беш киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ОАВ область Ички ишлар департаменти матбуот котиби Нозимгул Кайсагалиевага таянган ҳолда.

ЙТҲ 14 январь куни соат тахминан 15:15да Х.Ергалиев қишлоғидан беш километрлик масофада юз берган. Hyundai Accent ва ВАЗ-21015 автомашинаси тўқнашиб кетди. Авария натижасида ВАЗ-21015’нинг 60 ёшли ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи – 1977 ҳамда 1961 йилда туғилган икки аёл, 1989 ва 1958 йилда таваллуд топган эркаклар ҳаётдан кўз юмди.

Hyundai Accent’да бўлган барча одамлар, ҳайдовчи ва тўрт йўловчи, уларнинг орасида ёш болалар ҳам бўлган, Аккистау тумани марказидаги шифохонага олиб кетилди. Кайсагалиеванинг сўзларига кўра, қатор экспертизалар белгиланди, тергов бошланган.

Top