09:39 / 16.01.2018
4883

Руминия бош вазири ишдан кетди

Фото: DC News

Руминия бош вазири Михай Тудосе ўз истеъфоси ҳақида маълум қилди, бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий сайтида хабар берилган.

«Бош вазир Михай Тудосе бугун кечқурун ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди. Ҳукуматни ташкиллаштириш ва унинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги қонунга кўра, расмий мурожаат президент маъмуриятига эртанги кун давомида юборилади», - дейилади хабарда.

Қонунга кўра, мамлакат президенти Клаус Йоханнис ҳукумат раҳбарининг истеъфоси тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши ҳамда вақтинчалик бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлаши керак.

Top