17:34 / 16.01.2018
16255

Ўзбекистон U-23 чорак финалда Японияга қарши ўйнайди

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Бугун терма жамоанинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. «B» гуруҳида якунига етган 3-тур ўйинида Япония КХДР терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Натижада Ўзбекистон Осиё чемпионати чорак финалида «А» гуруҳининг 2-ўриндаги жамоаси сифатида Японияга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Учрашув 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрь ойида Таиландда бўлиб ўтган Халқаро мусобақа финалида Равшан Ҳайдаров шогирдлари айнан мана шу Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ишончли ўйин намойиш қилиб, Ўзбекистон халқаро мусобақа ғолибига айланишганди.

Top