18:15 / 17.01.2018
13115

Meizu янги M6S смартфонини расман намойиш қилди

Фото: Meizu

Meizu компанияси 18X9 экранли янги M6S смартфонини расман намойиш этди. Унинг диагонали 5,7 дюймни, ўлчамлари эса 1 440 × 720 пикселни ташкил қилди. Шу қарор туфайли дисплей остидаги анъанавий тугма йўқолди. Энди у экраннинг пастки қисмидан жой олган оддий кўк рангдаги кружка кўринишидаги элементдир. У тизимда турли хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун оддий таъсирлар, кучли босим ва свайпларни таний олади. 

Бармоқ излари сканери смартфоннинг ён томонига кўчирилган, товушнинг баланд-пастлигини созловчи клавишлар эса - чап томонда. Смартфон корпуси металлдан ишланган, олд панель тўлиқ 2.5D шиша билан қопланган. Қурилманинг ишлаши учун Samsung Exynos 7872 процессори жавобгар. Оператив хотира ҳажми 3 Гб'ни, ички хотира эса версиясига қараб 32 ёки 64 Гб'ни ташкил қилади. 

Фото: Meizu 

Аккумулятор сиғими — 3 000 мА·с. Атиги ярим соатда 52 фоизга тўлдирувчи тезкор заряд билан қўллаб-қувватланади. Смартфондаги асосий камера - 16 Мп, селфи-камера эса - 8 Мп. Meizu M6S қурилмаси OneMind AI сунъий интеллект тизимини ўз ичига олган Flyme 6.2 базасида ишлайди.

Meizu M6S'нинг Хитойдаги нархи 999 юан (тахминан 155 доллар)дан бошланади. Смартфоннинг бошқа мамлакатлардаги нархи ва унинг қачон сотувга чиқиши ҳозирча номаълум. 

Top