11:01 / 17.01.2018
14441

Мен буни 5 йил аввал амалга оширганман – Назарбоев Трампнинг солиқ ислоҳоти ҳақида

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда унга Қозоғистонда 5 йил аввал ўтказилган солиқ ислоҳоти ҳақида сўзлаб берди.    

“Жаноб президент, сўзларим охирида сизни мамлакатингиз иқтисодиёт соҳасида эришаётан улкан ютуқлар билан табриклайман. Бу ютуқларни ҳаммамиз кўрмоқдамиз. Сиз ҳайратланарли солиқ ислоҳотини ўтказдингиз. Мен буни қўллаб-қувватлайман, чунки ўзим буни 5 йил аввал амалга оширганман. Бизда корпоратив солиқ – 20 фоиз, даромад солиғи барча учун 10 фоиз”, деб айтган Назарбоев Оқ уйдаги брифингда.    

Назарбоев айни вақтда АҚШда ташриф билан қолмоқда. Унинг ташрифи 18 январгача давом этади.  

Top