13:20 / 17.01.2018
10744

Тожикистон Ўзбекистон билан савдо айланмасини 82 фоизга оширди

Фото: UzReport

2017 йилда Тожикистон экспортининг ҳажми 2016 йил билан таққослаганда 33,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги статистика бўйича агентлик хабар берди.

Ўтган йили импорт ҳажми эса 2016 йилга нисбатан 8,5 фоизга камайди.

2017 йилда савдо айланмасининг умумий ҳажми 3 миллиард 973 миллион долларни ташкил қилди, бу 2016 йилга нисбатан 1,1 фоизга кўп.

Экспорт ҳажми 1,2 млрд долларга ошди - 2016 йилдаги кўрсаткичдан 299 миллион долларга кўп.

Ўтган йили Тожикистон дунёнинг 109 давлати билан ташқи савдо алоқаларига эга бўлган.

Россия ва Қозоғистон Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Тожикистон-Россия товар айирбошлаш ҳажми 936 миллион долларни, Тожикистон-Қозоғистон айланмаси эса 838 миллион долларни ташкил этди. Россия билан савдо ҳажми 9,7 фоизга пасайди, Қозоғистон билан эса, аксинча, 24 фоизга ошди.

Хитой билан савдо айланмаси 33%га камайиб, 591 млн долларга тенг бўлди.

Ўзбекистон билан икки томонлама савдо энг юқори ўсишни кўрсатди - 82 фоиз ва 126 миллион доллардан ортиқни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро маҳсулотлар кўргазма савдоларини ўтказиш тўғрисида келишиб олган.

Top