13:10 / 18.01.2018
13451

Россия Ўзбекистонга шакар экспортини оширмоқчи

Фото: Агроинвестор

2017 йилда Ўзбекистон 109 минг тонна Россия шакарини импорт қилди. Бу ҳақда «Агроинвестор» хабар тарқатди.

Россиялик экспертларнинг фикрича, бу ҳажмни 500 минг тоннага қадар чиқариш мумкин. Хусусан, Ўзбекистонга экспорт октябрь ойи охиридан ошиб борган ва декабрнинг сўнгги кунларида жуда катта миқдорга етган. Агарда ҳажмлар шу даражада сақлаб қолинса, экспорт 500 минг тоннага қадар ҳам чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошларида Россия Ўзбекистонга шакар етказиб беришни бошлагани хабар қилинганди.

 

Top