21:35 / 18.01.2018
18807

Туркия президенти Шавкат Мирзиёевга телефон суҳбати орқали ҳамдардлик билдирди

Туркия президенти Ражаб Эрдўған йўловчи автобусининг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевга телефон орқали суҳбатда ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берган.

"Ақтўбе шаҳридан 320 км узоқликдаги масофада юз берган мудҳиш воқеада 52 нафар ўзбекистонликнинг вафот этганидан қаттиқ қайғуга ботдик. Туркия халқи номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўрайман", дейилади хабар матнида.

Бунгача, Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Твиттердаги аккаунти орқали таъсирли сўзларни битиб, Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ёниб кетган автобус Россиянинг қайси шаҳрига кетаётган бўлгани айтилганди.

Мавзу
Ақтўбеда фожиа

Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди

Барчаси
Top