23:40 / 18.01.2018
13399

Ўзбекистон Тожикистонга темир йўл транзитига чегирма тақдим қилди

Фото: Фото: Asia-Plus

Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали темир йўл юклари олиб ўтилиши учун Тожикистонга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирма тақдим қилди.

Тожикистон транспорт вазирлиги сайтида маълум қилинишича, Ўзбекистон томони бу ҳақда тожик ҳамкасбларини телефонограмма билан хабардор қилган.   

Келес-Қудуқли, Хўжадавлат-Қудуқли йўналишлари бўйича юкларни ташишга 40 фоиз чегирма берилади. 

Қорақалпоғистон-Қудуқли йўналиши бўйича нефть маҳсулотларини ташиш учун чегирма 30 фоизни, қолган маҳсулотларга эса 50 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистон аввал ҳам Тожикистонга темир йўл юклари транзити учун анчагина чегирма берган. 2017 йил августда Ўзбекистон Тожикистонга 40 фоизлик чегирма тақдим қилганди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида бир нечта давлатлараро темир йўл чегара ўтиш жойлари мавжуд. Бу ўтиш жойлари Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган.  

 

Top