18:45 / 19.01.2018
8895

Италиялик аёл ўз мушугига 30 минг евро мерос қолдирди

Фото: La Stampa

Италияда мушук 30 минг евро меросга эга бўлди. La Stampa шу ҳақида хабар берди. 

Сачиле шаҳри (Фриули-Венеция-Жулия провинцияси)да яшовчи Жерри исмли мушук бир неча кун аввал ҳаётдан кўз юмган аёлдан қолган бойлик эгаси бўлди. Аёл ҳаётлик чоғида ўз яқинларига мушук - ҳаётидаги асосий мавжудот эканини қайта-қайта такрорлаган.

Меросга мувофиқ, оила аъзолари жонивор ўзини ёмон ҳис қилган тақдирда уни даволаш учун бор чораларни кўришлари керак - ҳатто қимматбаҳо буюмлар ва антиквариатни сотишгача. 

"Жерри унинг севимли жонивори эди. У мушукни биз  фарзандаридан-да ортиқ кўрарди, - дейди марҳуманинг қизи. - Биз унинг истагини бажо келтиришга мажбурмиз. У бизни доим барча тирик мавжудотларни қадрлашга ўргатган".

Мушукнинг меросга эгалик қилиш ҳуқуқи кучга кирди: унинг тасарруфида тўрт "тўшак" бўлиб, доим креветка (майда қисқичбақа)лар билан озиқланади.

Top