16:14 / 19.01.2018
31016

Қозоғистонда 45 даражагача совуқ кутилмоқда

Фото: Flickr

Қозоғистон Гидрометеорология маркази кутилаётган кескин совуқ (-45) туфайли бўрондан огоҳлантириш эълон қилди. Tengrinews шу ҳақида хабар берди. 

Қозоғистон ҳудуди бўйлаб Арктика антициклони ўтиши муносабати билан кутилаётган кучли совуқ ҳарорат туфайли қатор вилоятлар аҳолиси бўрондан огоҳлантирилди. 

22-26 январь оралиғида Оқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қорағанда, Шарқий Қозоғистон вилоятларида кучли аёз кутилмоқда - кечаси 35-40 даража совуқ, 24-26 январь кунлари жойларда жуда кучли совуқ кутилмоқда - 45 даража совуқ, кундузи 27-32 даража совуқ, жойларда 35 даража совуқ.

22-26 январь кунлари Костанай вилоятида кучли совуқ кутилмоқда, кечаси - 33-38 даража совуқ, кундузи - 20-25 даража совуқ.

Остонада 23-26 январь оралиғида кучли совуқ кутилмоқда, кечаси - 35-40, кундузи 27-32 даража совуқ.

"Саломатлик ва ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг тавсиялари билан танишиб чиқиш тавсия этилади", - дейилади манбада. 

Top