09:11 / 19.01.2018
23192

Сурия армияси катта ҳужумга тайёрланмоқда – ОАВ

Фото: Reuters

Сурия армияси Идлиб шаҳрига амалга ошириладиган катта ҳужумга тайёрланмоқда, мақсад – «Жабҳот ан-Нусра» кучларини ўраб олиш ва йўқ қилиш. Бу ҳақда «Известия» Сурия қуролли кучларидаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Идлибга сўнгги ойларда мамлакатнинг озод этилган бошқа шаҳарларидан экстремистлар қочиб ўтган. Россия Мудофаа вазирлигидан таъкидлашларича, муваффақиятли ҳужум амалиёти юз берса, «Нусра» аниқ йўқ қилинади.

«Гап Хама, Ҳалаб ва Идлиб вилоятлари кесишган жой ҳақида кетмоқда. Йил бошида бошланган ҳужум тезкор ва муваффақиятли бўлди, энди биз жангариларнинг йирик гуруҳини ўраб олиб, йўқ қилиб ташлаш ниятидамиз», - дея аниқлик киритиб ўтган манбалардан бири.

Бошқа бир манбанинг айтишича, нафақат «Нусра», балки ИШИД террорчилари ҳам ўраб олинади.

Хабар қилинишича, террорчиларни йўқ қилиш учун қозон тактикаси қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Суриядаги янги «армия» ҳақида изоҳ берганди.

Top