10:13 / 20.01.2018
19944

Соқоли олинмаган коллеж талабаси ҳуқуқбузар сифатида жазога тортилди

17 январь куни, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан, ўқув муассасаларига ўқувчилар томонидан рухсат этилмаган буюмларни олиб киришларини олдини олиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган Информатика касб-ҳунар коллежида “Давомат” тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар беради. 

Мазкур ўтказилган тадбир давомида муассасага кириш жойида ушбу коллежнинг 3-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган Х. Ж. ўқув муассасасига белгиланмаган кўринишда (соқоли олинмаган, спорт кийимида) кирмоқчи бўлганлиги сабабли унга танбеҳ берилган, бироқ у Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган.

Ушбу коллежнинг раҳбарияти билан ўтказилган суҳбат давомида Х.Ж. салбий тарафдан тавсифланганлиги учун унинг ота-онаси, қариндошлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194 моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Kun.uz бу мавзуни атрофлича ўрганиш мақсадида яна қайтади.

Top