18:50 / 23.01.2018
11525

Каран Жоҳар Путин ҳақида фильм суратга олмоқчи

Фото: AP Photo / Samuel de Roman

Болливуднинг энг муваффақиятли режиссёрларидан бири, Dharma Productions компанияси раҳбари Каран Жоҳар ўз вақтида америкалик режиссёр Оливер Стоун амалга оширгандек, Россия президенти Владимир Путин ҳақида фильм суратга олмоқчи.  

“Ишонаманки, яхши воқеа исталган тилда муваффақиятли бўлади ва мен шундай бир нарса қилиш имкониятига эга бўлишни истардим”, деб айтган Жоҳар.   

Жоҳар Россияда фильм суратга олмоқчи эканлигини қўшимча қилди. “Мен Россия ва Ҳиндистон ўртасида бирор қўшма лойиҳани амалга оширишни истардим. Россиялик томошабинлар ҳар доим ҳиндларга кўп муҳаббат беришган. Мисол учун, Раж Капурга. Шу сабабли Россияга бориб, у ерда фильм суратга олиш ажойиб бўларди”, деб айтган Жоҳар. 

Жоҳарнинг таъкидлашича, у рус адибларининг мумтоз асарлари бўйича ҳам фильм суратга олишга тайёр.

“Мен рус мумтоз адабиётини кўп ўқимаганман, бироқ уни яхшироқ ўрганишни истардим. Чунки бизнинг жамоа янги воқеалар ва янги ғайрат изламоқда”, деб айтган режиссёр.

Top