16:33 / 24.01.2018
13602

ФВВ: Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида кучли совуқ сақланиб қолмоқда

Фото: novoetv.kz

Қозоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида кучли совуқ сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати кучли совиб кетиши муносабати билан 22-26 январь кунлари бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққанди.

Top