Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳрида 20 январь соат 23:55ларда А.Темур кўчаси 15-уй 24-хонада яшовчи, “Сувоқава” корхонаси бош муҳандиси, 1965 йилда туғилган А.Қ. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида Муқимий кўчаси 88-уйда яшовчи, “Олмос глобал” МЧЖ ишчиси, 1994 йилда таваллуд топган Б.Б.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Б.Б. касалхонага ётқизилган. А.Қ. ушланган.