23:30 / 24.01.2018
11995

Сайёрамизда топилган энг митти пашшага Арнольд Шварцнеггер номи берилди

Фото: Фото: Public domain/Tyler Hayden

Америкалик энтомологлар сайёрамиздаги энг митти пашшани аниқлашди. Унинг узунлиги 400 микрометрдан (0,4 миллиметр) ошмайди. Бу митти пашша сайёрамиздаги энг гавдали одамлардан бири, сиёсатчи ва актёр Арнольд Шварцнеггер шарафига унинг исми билан номланди. Бу ҳақда Biodiversity Data Journal журналида чоп этилган мақолада айтилган. “Мен бу “шаклдор” оёқларни кўрганимда, бу ҳашаротни Арнольд шарафига номлашим кераклигини дарров тушундим. Шварцнеггер замонамизнинг нафақат машҳур инсонларидан ва сиёсатдаги муҳим шахслардан бири ҳисобланади, балки шахсан мен учун у ва унинг автобиографияси мен ҳам мушакларимни чиқара олишимга мисол бўлган”, деб сўзламоқда Лос-Анжелес табиат тарихи музейи мутахассиси Брайан Браун. 

Брауннинг айтишича, бу ҳашарот сайёрамиздаги энг митти ҳашаротлардан бўлиб, асосан тропик ва субтропик минтақаларда яшайди. Одатда, бу ҳашаротнинг катталари ўсимликлар шарбати билан озиқланади.

Megapropodiphora arnoldi деб ном олган бу пашша Браун жамоаси томондан Лос-Анжелес ҳудудида топилган. Олимларнинг фикрича, бу ерда фанга маълум бўлмаган бошқа турдаги митти ҳашаротлар ҳам бор.

5 йил аввал Браун томондан Таиландда аниқланган аввалги рекорд даражадаги митти ҳашарот – Euryplatea nanaknihali ҳозирги топилган пашшадан 5 микрометрга каттароқдир. Олимнинг фикрича, тропик ўрмонларда ва ҳаттоки йирик шаҳарларда янада кичикроқ ҳашаротлар топилиши мумкин.

Top