12:55 / 24.01.2018
8231

Тожикистонда Имомали Раҳмон ҳақида яна китоб чоп этилди

Фото: kommersant.ru

Тожикистонлик тадбиркор Абдуқаҳҳор Холов ва Тожикистон Республикаси президенти ёрдамчиси аппаратининг ташқи сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси, тарих фанлари номзоди Зафар Саидзода «Имомали Раҳмон – замонавий тожик давлатчилиги асосчиси» номли китобни тақдим этди. Бу ҳақда Тожикистон ОАВ хабар берган.

Китобда таъкидланишича, сўнгги 25 йил давомида рўй берган барча муҳим, тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳодисалар Имомали Раҳмоннинг номи билан боғланган.

Муаллифларнинг билдиришича, бу китоб мамлакат халқига, айниқса, ёшларга президент Имомали Раҳмонинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Китоб 500 нусхада чиқарилди, унинг электрон версияси Тожикистон Миллий кутубхонаси ва Россия-Тожикистон университети сайтида жойлаштирилган.

Асар Душанбе шаҳридаги китоб дўконлари орқали тарқатилади, шунингдек, республика ОТМ кутубхоналарига бепул берилади.

 

Top