20:00 / 25.01.2018
180148

Қозоғистонда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари қўлга олинди

Қозоғистонда 18 январда ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган автобуснинг ҳайдовчилари ушланди. Бу ҳақда фожиа юз берган Ақтўбе вилояти прокуратураси сайтида маълум қилинган.

Прокуратура маълумотларига кўра, автобуснинг ёнишига автобус салонида исиниш учун қўлланган кавшар лампа сабаб бўлган. “Бу жиноятга автобуснинг барча уч ҳайдовчисининг алоқадорлиги ўрнатилди”, дейилган хабарда. 

Ушбу жиноят юзасидан Қозоғистон жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Ичида 57 киши бўлган автобус Самара-Чимкент йўлида ёниб кетган. Ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Фалокат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 киши омон қолишга муваффақ бўлган. 

Мавзу
Ақтўбеда фожиа

Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди

Барчаси
Top