15:30 / 26.01.2018
39946

Россия икки ойга Тожикистон фуқароларининг киришига чеклов жорий этмоқда

Фото: ТВ Центр

Россия футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида Тожикистон фуқароларига ўйинлар бўлиб ўтадиган шаҳарларга 25 май – 25 июль кунлари давомида кириш бўйича чеклов жорий этмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги хабар қилган.

"Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги фуқароларни Россиянинг ушбу шаҳарларига футбол бўйича ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида бормасликни тавсия қилади", - дейилади вазирлик хабарида.

Кўрсатилган даврда Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи каби шаҳарларга келган Тожикистон фуқаролари бир сутка давомида миграцион ҳисобга туришлари шарт.

«Ушбу талаб нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Россиянинг юқорида номлари зикр этилган шаҳарларига келувчи барча хорижликларга алоқадор ҳамда ЖЧ-2018 вақтида хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган», - дея таъкидлаб ўтишган Тожикистон Меҳнат вазирлигидан.

Top