11:22 / 27.01.2018
12118

Самарқандда 27 ёшли шахс нафақахўрни урди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Таъкидланишича, Пастдарғом туманида 24 январь куни ИИБга тушган хабарга кўра, 22 январь соат 16:00ларда Баҳор маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Н. шу маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, нафақахўр, 1951 йилда туғилган О.Т.нинг бошига таёқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган. А.Н. қўлга олинган.

Top