10:20 / 30.01.2018
13531

Дангаса почтачи ярим тоннага яқин мактубни ўз эгаларига элтиб бермай уйда сақлаган 

Фото: REUTERS/Stefano Rellandini

Италиянинг Виченца шаҳри почтачиси 8 йил давомида мактубларни тегишли манзилларга етказиб бериш ўрнига, уларни уйига “ташмалаган”. Полициячилар почтачининг уйидан ярим тоннадан кўпроқ ўз эгаларига етказилмаган мактубларни аниқлашган. 

Бу ҳақда биринчи бўлиб экологик марказ волонтёрлари бонг ура бошлашган. Улар макулатура сифатида Италия почтаси маркировкасига эга, ичида турли мактублар бўлган 25 та сариқ қутини олишган. Бу қутилар утиллаштиришга 56 ёшли маҳаллий почтачининг гаражидан етказилган. 

Шундан кейин почтачиникига келган полициячилар унинг уйида 572 кгга тенг мактубларни аниқлашган. Почтачи бу мактубларни 43 та қутида уйида ва гаражида сақлаган.

Бу мактублар орасида банк хабарномалари, 2010 йилги ҳудудий сайловлар вақтидаги реклама маҳсулотлари, 2013 ва 2014 йил учун маълумотномалар, телефон ва электр энергия учун тўловлар ва бошқа мактублар бўлган. Эркак умуман ўз ишини бажарган-бажармагани мавҳум бўлиб қолган, бироқ полиция хабарида почтачининг уйида топилган мактублар орасида шахсий мактублар бўлгани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Эҳтимол, почтачининг мактубларни тўплаш “хоббисига” шахсий мактубларни тўплаш кирмаган.    

Январь ўрталарида Италия суди Парма вилоятида яшовчи аёлга телеграмманинг ўз вақтида етказилмагани учун Италия почта хизматини 28 минг еврога жазолаганди. Телеграмманинг вақтида етказилмагани сабабли аёл болалар боғчасига ишга жойлаша олмаган ва бу ҳолат юзасидан судга шикоят қилган. Телеграммада аёл ишга қабул қилиш олдидан ўтказиладиган суҳбатга таклиф қилинган бўлган.

Top