22:40 / 30.01.2018
88179

“Оқтепа лаваш” можароси: аслида нима бўлган эди ва энди нималар бўлди? (видео)

Куни кеча Тошкент шаҳридаги “Оқтепа лаваш” кафесида рўй берган можаро интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди. Бунга мижозлардан бири томонидан кафедаги нон маҳсулоти қадоғи ва деворларда юрган сувараклар тасвири туширилган видеоролик сабаб бўлди.

Ушбу вазиятга “Оқтепа лаваш” кафеси маъмурияти ўз муносабатини билдирди. Олиб борилган ишлар видеомурожаат тариқасида маълум қилинди.

- Ассалому алайкум ҳурматли ҳамшаҳарлар ва меҳмонлар, - дея гап бошлаган ўзини “Оқтепа лаваш” кафесининг бош менежери деб таништирган Шуҳрат исмли шахс. – Кеча бўлиб ўтган воқеаларга қисқача изоҳ бераман. Биз жорий йилнинг 15 январь куни туман санитария-эпидемиология назорати маркази билан бирга дезинфекция ишларини олиб борган эдик. Аммо бу натижа бермади. Чунки кафе тепасида аҳоли турар-жойи мавжуд. Шундан сўнг, 29 январь куни санитария-эпидемиология назорати марказига яна мурожаат қилдик ва кафе тепасида жойлашган аҳоли турар-жойлари билан қўшиб, қайта дезинфекция ишларини олиб бордик.

Бундан бу ёғига бундай кўнгилсиз ҳолатлар бўлмаслигига барча меҳмонлар ва мижозларимиз олдида ваъда берамиз, - дея ўз сўзларини якунлаган бош менежер.

Бундан ташқари, кафе маъмурияти ва ишчи-ходимлари мижозлардан узр сўраш мақсадида ўзига хос кўриниш қилишган.

Мавзуга оид
Top